Қўмита томонидан “Korzinka” савдо тармоғи бўйича ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш натижаси тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ижтимоий тармоқлар орқали “Korzinka” савдо тармоғида фуқаронинг шахсий банк пластик картасидан кассада икки маротаба пул ечиб олинганлиги тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Anglesey Food” МЧЖ жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Жамиятнинг маълум қилишича, мурожаат йўллаган фуқаронинг шахсий банк пластик картасидан икки маротаба пул ечиб олинмаганлиги, фақат бир маротаба харид қилинган маҳсулотларга тенг қийматдаги пул маблағлари ечилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, фуқаронинг шахсий банк пластик картасидан бир маротаба пул ечилганлигини асословчи банк маълумотлари тақдим этилган.






