Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев бошчилигида Сурхондарё вилояти Бандихон туман ҳокимлигида маҳаллалар “еттилиги”, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир доирасида туманнинг “Лимонзор” МФЙ ва “Чарм қишлоқ” МФЙларга ҳам ташриф буюрилди ва маҳалла “еттилиги” томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Учрашувлар давомида тадбиркорлар ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.
Жумладан,
☑️ Фуқаро М. Алихонова мурожаатида айни пайтда туманда 50 нафар тадбиркор фаолият олиб бораётгани, аммо мавжуд бозорларда уларга етарли шарт-шароит яратилмаганлиги, эндиликда ҳудудда янги бозорга эҳтиёж катталиги;
☑️ Бандихон тумани, “Лимонзор” МФЙ “Маҳалла еттилиги” ва маҳалла аҳолиси иссиқхон ва экин ерларини суғориш учун сув таъминотидан амалий ёрдам сўраб, сув насосларини сотиб олишида 10 млн сўмгача паст фоизли кредит маблағларини ажратиш, бандлик ресурслари маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарларни хусусан сув насослари ва мотороллерлар каби маҳсулотларни таъминотчилари томонидан бозор нархлардан юқори нархларда таклиф этилаётганлиги;
☑️ “Бандихон Агрокластер” МЧЖ раҳбари К.Набиевнинг сув таъминоти тармоғини тортишда 500 метр масофадаги қувур ўрнатилмай қолгани, бугунги кунда қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик сувидан фойдалана олмаётгани;
☑️ А.Ахмедов, “Чарм қишлоқ” МФЙдан. Бир неча йиллардан буён сув тармоғи орқали сув етказиб бериш тўхтаган ва аҳоли узоқ масофалардан сув ташиб, кун кечираётгани, бундан болали оилалар, қариялар ва беморлар қийналаётгани;
☑️ Ш.Худойқулов, “Лимонзор” МФЙдан. Хонадонига 50 кундан бери маиший газ баллонлари етказиб берилмаётгани, электр таъминотида мавжуд тармоқлар ортиқча юклама сабабли узилишларга учраётгани, иккинчи линияни тортилиши ҳамда маҳалланинг 500 метрлик йўлини асфальтлаштириш зарурлиги;
☑️ Шунингдек, Т.Авезов “Қудуқсой” МФЙдан. Фуқаро маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси орқали 33 млн сўм чорвачилик учун кредит ажратиш бўйича ариза бергани, аммо бир ой вақт давомида мурожаати ҳал этилмагани, шунингдек, маҳалладаги 600 метр ички йўлларни шағаллаштиришда амалий ёрдам зарурлиги ҳақида мурожаати берилди.
Қўмита томонидан туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда мазкур мурожаат ва таклифлар ечими бўйича биргаликда ишланмоқда.