Бугун 1-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси биносида Қўмита раҳбариятининг “Yandex” компанияси хориж бозорларида давлат идоралари билан алоқалар бўйича директори Евгений Шумилов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда “Yandex” компанияси вакиллари компаниянинг Ўзбекистонда олиб бораётган фаолияти ва унинг истиқболдаги режалари ҳақида маълумот бердилар.
Хусусан, “Yandex Go” хизматлари платформасини рақамлаштириш ва унда сунъий интеллектни қўллаш режалари, кўрсатилаётган хизматларнинг нархларини шакллантириш усуллари, шунингдек Ўзбекистонда компаниянинг ваколатхонасини ташкил етиш юзасидан батафсил маълумот берилди.
Шу билан бир қаторда, Қўмита вакиллари томонидан компаниянинг Ўзбекистон Республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилиги ва бошқа қонуности ҳужжатлари талаблари ҳақида ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини унданда ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.