Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “CREA MOB TAS” МЧЖга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннининг тегишли моддаси талаблари бузилиши билан иш қўзғатилиб, корхона томонидан сифатли мебель етказиб бериш чораларини кўриш ёки буюртма қилинган мебеллар учун тўланган пул маблағини истеъмолчига тўлиқ қайтариш чораларини кўриш, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун иш (хизмат) қийматининг бир фоизи миқдорида неустойка тўлаш орқали мазкур қонунбузилишни бартараф этиш тўғрисида Қўмита қарор ва кўрсатмаси берилган эди.
Бироқ, “CREA MOB TAS” МЧЖ Қўмита Махсус комиссиянинг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.