ҚЎМИТА КЎРСАТМАСИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган микромолия ташкилотлари фаолияти “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Тойлоқ туманида фаолият олиб борувчи “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш биносининг олди ва том қисмларига ташқи реклама конструкцияларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўрнатганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖга аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Бироқ, “HAMROH MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ ушбу кўрсатмадан норози бўлиб, суд инстанцияси тартибида мурожаат қилди, иш якунида суд қарори билан даъво қаноатлантирилмасдан ҳудудий бошқарманинг кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.






