Қўмита истеъмолчиларни огоҳлантирган косметология соҳасидаги муаммолар мустақил ОАВ вакиллари томонидан ҳам тасдиқланди
Рақобат қўмитасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида тизимли ўрганишлар ўтказилганда косметология соҳасида қатор ҳуқуқий бўшлиқлар, назорат механизмларини янги турларини жорий этиш ва истеъмолчиларни хавф-хатардан огоҳлантириш зарурати мавжудлиги аниқланганди.
Хусусан, истеъмолчини сифати кафолатланмаган хизматдан фойдаланиши оқибатида юзи куйиб соғлигига зарар етказилгани ҳақида масала Қўмита томонидан ўрганилиб ваколатли органга юборилган.
Жорий йилнинг 6 ойида Рақобат қўмитасига тиббиёт йўналишида 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган.
Маълумот учун: шикоятлар 2021 йилда 62 та, 2022 йилда 115 та, 2023 йилда 142 та, 2024 йилда 381 тани ташкил этган.
Бу эса ўз навбатида, косметология соҳасида назорат қилувчи ваколатли органларнинг тартибга солиш бўйича ишларини кучайтириш зарурати мавжудлигини билдиради.