Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси амалга оширган танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2 та 110 млн сўмдан ортиқ бўлган қуёш станциясини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича тендер савдоларига тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, буюртмачи ташкилотга (Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси) “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, Қўмита кўрсатмаси билан танлов савдоси бекор қилинди.