2025 йил 10–11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва BRICS Рақобат сиёсати Маркази билан ҳамкорликда “Платформалар иқтисодиёти: рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Халқаро конференция Буюк Британия, Италия, Швейцария, Туркия, Россия, Хитой, Бразилия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Белорус ва Қозоғистон давлатларининг монополияга қарши давлат органлари , рақамли бозорларни тартибга солиш бўйича регуляторлар ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари ва рақамли платформалар вакиллари иштирок этмоқда.