Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Ўзбекистонда Европа иқтисодиёт куни муносабати билан EUROUZ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзгарувчан глобал иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни бошқариш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Мазкур давра суҳбатида, халқаро нуфузли ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этиб, ўзларининг иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги фикрларини билдириб ўтдилар.
Учрашув давомида Фаррух Карабаев Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан монополияга қарши комплаенс соҳасини ривожлантиришга қаратилган “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” юзасидан ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштириш борасида ўқув курслари ташкил этилганлигини шунингдек, рақамли платформаларни тартибга солиш борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.