2024 йил 11 октябрь куни Рақобат қўмитаси делегацияси Германиянинг Бонн шаҳридаги ташрифи доирасида делегация Германиянинг Монополиялар комиссияси Бош котиби Марк Баталь билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида Германиянинг табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги механизмлари ва амалий тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Германия иқтисодиётидаги турли соҳаларда рақобат муҳитини ривожлантириш, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича қўлланилган механизмларни кўриб чиқдилар.
Шу билан бирга делегация Германиянинг муҳим тармоқларини бошқарувчи ва тартибга солувчи агентлик – Федерал тармоқлар агентлиги (Bundesnetzagentur) раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Қўмита делегацияси Германиянинг электр энергетикаси, газ, телекоммуникациялар, почта ва темир йўл соҳаларида тармоқлардан адолатли фойдаланишни таъминлаш орқали рақобатни ривожлантириш амалиётларини ўргандилар.