Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ўртасида рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ўртасида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.
Қайд этилган ҳужжатлар доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган:
-рақобатни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузилишларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш соҳасида тажриба алмашиш;
-рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва уларга таъсир чораларини қўллаш тезкорлигини ошириш мақсадида, Иштирокчилар фаолиятида инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларни татбиқ этиш бўйича тажриба алмашиш;
-тегишли (релевант) бозорларда тадқиқотлар ўтказишда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
-монополияга қарши курашиш қонунчилиги ва рақобат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг кўп томонлама масалалари юзасидан фикр алмашиш;
-табиий монополия субъектларини тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш соҳасида тажриба алмашиш;
-табиий монополияларни тартибга солиш усуллари, тарифларни белгилаш, тарифларни қўлланилишини назорат қилиш, ҳамда табиий монополия субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш бўйича тажриба алмашиш;
-табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махфий бўлмаган ахборотни тақдим этиш ва тажриба алмашиш;
-табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва тегишли соҳадаги кўп томонлама халқаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш.