“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.
Сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун uzbekistan2030.uz (https://uzbekistan2030.uz/uz-Cyrl/muhokama) ва regulation.gov.uz (https://regulation.adliya.uz/project/8712/22983?contentLang=oz) платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.
Стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларингизни
📞 (71) 239-49-38,
📞 (71) 239-49-44 рақамли колл-марказига
✉️ info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
Тўлиқ матн: asdr.gov.uz (https://asdr.gov.uz/ozbekiston-2030-strategiyasi-yangi-tahrirda-tayyorlandi/)








