“Ўзбекистон – 2030” стратегияси глобал ўзгаришлар шароитида янада такомиллаштирилди ва Президент Фармони билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган янгиланган таҳрири тасдиқланди. (https://lex.uz/docs/8050769)
⚡️ Асосий мақсадлар:
✔️ реал шароитга мос, ўлчаш ва баҳолаш имкони мавжуд самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш;
✔️ ўрта муддатли мақсадларни янги глобал чақириқларга мувофиқ янгилаш;
✔️стратегия ижроси мониторингини тўлиқ рақамлаштириш;
✔️соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича стратегик режалаштириш ҳужжатларининг “Ўзбекистон – 2030” билан уйғунлаштириш.
❗️ Стратегия ижроси барча масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари учун энг устувор вазифа этиб белгиланди.
✅ Мазкур Фармон “мақсад – ҳаракат – натижа” тамойилига асосланган мутлақо янги стратегик бошқарув тизимини янада мустаҳкамлашга қаратилган.







