#Онлайн_олимпиада
📣 Хабарингиз бор, Қўмита томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинаётган “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадасига жорий йил 12 февралдан старт берилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/11666)
Номзодларни рўйхатга олиш 2026-йил 27-февралга қадар давом этади.
1️⃣-босқич – тест саволлари 2026 йил 2 март куни соат 15:00 дан 16:00 га қадар olimpiada.edu.uz электрон тизимида рўйхатдан ўтган талабалар ўртасида иштирокида бўлишини эслатиб ўтамиз.
2️⃣-босқич – 2026 йил 5 март куни тест натижаларидан саралаб олинган 16 нафар талабалар билан онлайн савол-жавоб тарзида амалга оширилади.
🏆 Ғолибларга қимматбаҳо совғалар, хусусан 1 ва 2-ўрин соҳибларига планшет, 3-ўрин ва номинация эгаларига смарт телевизор Тошкент шаҳрида 2026 йил 12 март куни тантанали равишда топширилади. 🏆
⭐️ Танловда иштирок этинг, ўз билимларингизни синаб кўринг ва ғолибликни қўлга киритинг.
✍️ Эҳтимолий тест саволлари билан танишиш учун
@RaqobatGovUz Telegram каналига аъзо бўлинг!
Батафсил маълумот:
raqobat.gov.uz
(71) 207-47-00 (321)








