#Огоҳ_бўлинг!
Рақобат қўмитасига шу каби мазмунда тадбиркор ва фуқароларнинг электрон почтасига хабарлар юборилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Рақобат қўмитасига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.
Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.
Тадбиркорлардан QR-код ва файлларни ўрнатмасликни фирибгарларга алданиб, фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Юқоридаги каби ҳолатга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали Қўмитага мурожаат қилинг :
Телефон: +99871 207 48 00 еки қисқа 1159 ягона ишонч рақами
Рақобат қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизмати.








