Наманганда «Минтақавий ўқув-тренинг маркази»иш бошлади!
2 июль куни Наманган вилоятида Фарғона водийсидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи масъуллар учун «Минтақавий ўқув-тренинг маркази» ўз эшикларини очди!
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung” ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Марказнинг мақсади – истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги масъул кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш, шу орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясини кучайтириш ва сифатли хизмат кўрсатишда тизимли ёндашувни таъминлаш.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, German Sparkassenstiftung ташкилоти вакиллари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқарма мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда тажриба алмашув, инновацион ёндашувлар муҳокамаси ва келгуси истиқболлар муҳокама қилинди.