Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.
Қўмитанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил июль-сентябрь ойлари давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 6 та кластер корхона томонидан юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилинишида манипуляция ҳаракатларини (графикларни бажармаслик, кунлик белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилмаслик ва маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари) содир этганлик ҳолатлари аниқланди.
“NT IBRAT TEKSTIL” МЧЖ – 400,0 тн буғдой маҳсулоти;
“LANKAVER LUX” МЧЖ – 6,5 тн пахта ёғи маҳсулоти;
“AKTASH-OIL” МЧЖ – 0,9 тн пахта ёғи, 11,6 тн пахта шроти ва 3,5 тн пахта шелухаси маҳсулотлари;
“ART SOFT TEX” МЧЖ – 200,0 тн техник чигит ва 120 тн пахта толаси маҳсулотлари;
“RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖ – 90,0 тн пахта ёғи, 90,0 тн пахта шроти ва 45,0 тн пахта шелухаси маҳсулотлари;
“QO‘QON BARAKA YOG‘-MOY» МЧЖ – 116,9 тн пахта ёғи, 3848,7 тн пахта шроти ва 2723,9 тн шелуха маҳсулотлари.
Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан кластер корхоналарига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилиб, тегишли чоралар кўрилди.