Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жами 4214 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур ўрганишлар жараёнида, Мингбулоқ, Косонсой, Поп, Норин, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимликларида товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келувчи жами 12 та қарорларни қабул қилиниши натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, 10 та туман ҳокимларининг тегишли қарорлари “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.