Делегация вакиллари рақобат сиёсатини ривожлантириш бўйича мамлакатларда амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида сўз юритишди ва монополияга қарши бошқарувдаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Замонавий рақамли иқтисодиёт шароитида янги ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Нутқларда МДҲ давлатларининг рақобатни ҳимоя қилиш ва адолатли бозор муҳитини яратиш йўлида биргаликда амалга оширилаётган ҳаракатлари минтақада иқтисодий барқарорлик ва ривожланишни таъминлаш учун муҳим экани қайд этилди.