“Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрятдир” Ш.М.Мирзиёев
Ҳақиқатдан ҳам бу бойликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бор латофати билан етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз деб биламиз.
Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ташаббуси билан ташкил этилган “Қaдринг бaлaнд бўлсин, онa тилим!” Республика танловида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ўртасида “Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим” деб эътироф этилди ҳамда танлов ташкилий қўмитаси томонидан 2-ўринга лойиқ деб топилди.
Оҳирги йилларда Давлат тилининг ўрни ва нуфузини ошириш бўйича бир қатор Қарорлару Фармонлар қабул қилинди. Ҳар бир вазирлик ва идораларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича масъуллар – раҳбар маслаҳатчилари лавозими жорий қилинди.
Оҳирги 2 йилда давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ижроси, қонунчиликни такомиллаштириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 61-сон қарорида 2023 йил 1 январгача иш юритишни Давлат тилида Лотин алифбосида юритиш белгиланган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Ш.Шарахметов ташаббуслари билан 2021 йилнинг ўзидаёқ биринчилардан бўлиб иш юритиш лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 52-сонли қарори ижроси юзасидан эса Қўмита тизимидаги 10 нафар раҳбар ва масъул лавозимга тайинланган ходимлар Давлат тест марказининг имтиҳонларидан муваффақиятли ўтишиб, давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини олишди. Яна 20 га яқин раҳбар ва масъул лавозимга тайинланган ходимлар тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилди. Қўмита томонидан Давлат тилида иш юритиш йўналишида яна кўплаб натижаларга эришилди.
Давлат тили ривожи масаласи ҳаммамиз учун муҳим. Бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Айниқса, Давлат тилининг нуфузи ва мавқейи қонун билан мустаҳкамланиши аҳамиятлидир.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси жамоасини табриклаймиз.
Барча ватандошларга Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!