Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси жорий йилнинг 20-октябр санасида, Қўмита биносида Жаҳон Банки вакиллари билан “Институционал салоҳиятни ошириш миссияси” дастури доирасида учрашув ўтказди.
Мазкур учрашувда Жаҳон Банки вакиллари, Мариана Иотти хоним (бош иқтисодчи), Гауҳар Оспанова хоним (хусусий сектор бўйича мутахассис), жаноб Йерали Бексултан (хусусий сеcтор бўйича бош мутахассис), Давида Коннон хоним (хусусий секторни ривожлантириш бўйича бош мутахассис) ҳамда Қўмита томонидан Шахрух Шарахметов (Қўмита раиси), Aсадулла Қаюмов (Қўмита раисининг биринчи ўринбосари), Фаррух Карабайев (Қўмита раиси ўринбосари), Шерзод Соатов (Халқаро алоқалар ва интеграция бошқармасининг бошлиғи), Баҳодир Юсупжанов (Халқаро алоқалар ва интеграция бошқармаси бошлиғи ўринбосари) иштирок етишди.
Хусусан, қайд этилган учрашувда хусусий сектор соҳасини тартибга солиш борасида халқаро илғор тажриба алмашиш билан бир қаторда соҳада рақобатни баҳолаш методикаси, нархларни назорат қилишни тартибга солиш бўйича йўриқномалар ва хусусий секторда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш мавзулари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси учун Жаҳон банки ва OECD маҳсулот бозорини тартибга солиш индексини ҳисоблаш учун тегишли маълумотларни тўплаш учун маҳаллий ва хорижий юридик маслаҳатчи танлаш борасида музокаралар олиб борилди. Ўз навбатида, Жаҳон Банки вакиллари Қўмитага бу масала бўйича тўлиқ ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдириб ўтди.