Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси раҳбар ва ходимлари учун “Монополияга қарши комплаенс” мавзусида икки кунлик амалий ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди
Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.