Жорий йил 6 июль куни “Рақамли бозорларда рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференция доирасида «Монополияга қарши экспертлар(юристлар) ассоциациясини тузиш юзасидан» келишув имзоланди.
Мазкур келишувни имзолашдан кўзланган мақсад:
– монополияга қарши экспертлар (юристлар) Ассоциациясини тузиш;
– монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларини (қонунчиликни) қўллашнинг самарали амалиётини шакллантириш;
– рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида самарали давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш;
– тадбиркорлик субъектлари, экспертлар ҳамжамияти ва қўмита ўртасида мулоқот ўтказишга кўмаклашиш;
– рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича нормалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
– рақобатни тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида жаҳон тажрибасини таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш;
– ҳамкорликни бошқа йўналишлари.