Қўмитага “Ўзбекистон Аккредитация маркази” ДУКнинг хати билан йўлланган “Management Certification” МЧЖнинг мурожаати келиб тушган. Мурожаатда “Total Quality Service” ХК томонидан бир қанча корхоналарга “Management Certification” МЧЖ қўпол равишда хатога йўл қўйганлиги сабабли, “Ўзбекистон Аккредитация маркази” ДУК томонидан “Management Certification” МЧЖнинг ҳозирги кунда фаолияти тўхтатилгани тўғрисида ёлғон хабар тарқатилаётганлиги, бу ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва “Management Certification” МЧЖнинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганлиги тўғрисида маълум қилинган.
Ҳужжатлар ва маълумотлар ўрганилиб чиқилганда “Total Quality Service” ХК ҳаракатида “Management Certification” МЧЖга нисбатан инсофсиз рақобат аломатлари мавжудлиги аниқланган ҳамда Қўмита томонидан “Total Quality Service” ХКга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 21 моддасига асосан (эски таҳрирдаги 13-моддасига асосан) инсофсиз рақобатни тақиқлаш талабларига кўра иш қўзғатилган.
Рақобат қўмитаси томонидан “Total Quality Service” ХКга бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларининг бузилишини корхона томонидан бир нечта ташкилотларга юборилган хатга раддия бериш ва бу ҳақда ушбу ташкилотларни хабардор қилиш орқали бартараф этилиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Қўмита қароридан норози бўлиб “Total Quality Service” ХК томонидан судга бир неча маротаба шикоят қилинганлигига қарамасдан, инсофсиз рақобат аломатлари мавжудлиги ўз исботини топди ва адолат таъминланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қўмита кўрсатмаси ижроси “Total Quality Service” ХК томонидан таъминланганлиги, корхона юборган хатларига раддия берганлиги маълум қилиниб “Management Certification” МЧЖ манфаатлари Рақобат қўмитаси томонидан ҳимоя қилинди.