Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти “ТОZА HUDUD” ДУК Гулистон шаҳар филиалининг 2023 ва 2024 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмолчиларга маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиши соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида Сирдарё вилояти “ТОZА HUDUD” давлат унитар корхонаси Гулистон шаҳар филиали томонидан 2023 йил ва 2024 йилнинг январь-апрель ойлари давомида маиший чиқинди ташишни хизматининг белгиланган график асосида хизмат кўрсатилаётганлиги юзасидан корхонанинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда ўтказили, қуйидагилар аниқланди:
Сирдарё вилояти “ТОZА HUDUD” ДУК Гулистон шаҳар филиалининг 2023-2024 йилларда ҳудудлар (маҳалла фуқаролар йиғинлари) кесимида мавжуд техникалар билан қамраб олинган аҳолига хизмат кўрсатиш йўналиш жадваллари (маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш графиклари) тасдиқланган бўлиб, ушбу тасдиқланган жадвалларда белгиланган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи жами аҳоли сони билан ҳақиқатда биллинг дастурига киритилган аҳоли сонини таққослаб кўрилганда айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолидан кам маиший чиқинди олиб чиқиб кетилганлиги ҳолатлари кузатилди.
Жумладан:
2023 йилда тасдиқланган графикга асосан “Янги Ҳаёт” МФЙ бўйича аҳоли сони 3685 киши киритилганлиги натижасида олиб чиқилган бир ойлик юк ҳажми 184,2 м3 ташкил этган бўлсада, ҳақиқатда биллинг дастурига киритилган аҳоли сони билан таққослаганда истеъмолчилар сони 4030 кишини ташкил этиб, олиб чиқилган бир ойлик юк ҳажми эса 201,5 м3 ёки ушбу яшовчи аҳолидан 1 ойда 7,3 м3 ёки килограм ҳисобида 7245 кг кам маиший чиқинди олиб чиқиб кетилганлиги аниқланди. Натижада белгиланган юк ҳажмидан кам олиб чиқиб кетилиши оқибатида аҳолидан кўрсатилмаган хизмат учун жами бир йил давомида 11 589 102 сўм ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Худди шу каби “Мевазор” МФЙда 2 754 504 сўм, “Истиқлол” МФЙда 81 069 960 сўм ва “Тарақиёт” МФЙда 42 258 232 сўм, жами 137 671 812 сўм ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида юқорида кўрсатилган камчиликларга йўл қўйилиши натижасида, “Манавият” МФЙда 11 589 102 сўм, “Янги ҳаёт” МФЙда 11 028 561 сўм, “Шодлик” МФЙда 2 533 977 сўм, “Обод юрт” МФЙда 5 312 714 сўм, “Боғишамол” МФЙда 45 539 608 сўм, “Бўстон” МФЙда 8 019 463 сўм, “Истиқлол” МФЙда 39 613 556 сўм ва “Ишонч” МФЙда 7 414 764 сўм, жами ҳисобда 122 946 865 сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисобланган.
Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, “ТОZА HUDUD” ДУК Гулистон шаҳар филиали томонидан 2023 ва 2024 йил январь-апрель ойларида 41 992 нафар аҳолига нисбатан жами ҳисобда 260 618 677 сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблаганлиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “ТОZА HUDUD” ДУК Гулистон шаҳар филиали “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси (сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас) талаблари бузилганлигини инобатга олиб ҳудудий бошқарма томонидан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган даромадни қайтариш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиши натижасида 260 618 677 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.