Ташкилотчи: Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ўтказилиш санаси: 15 июль 2023 йил
Лойиҳаларни қабул қилишнинг охирги санаси: 27 июль (соат 00:00 гача) 2023 йил
Шарт: Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг логотипини яратиш.
Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан 5 000 000 сўм пул мукофотига эга бўлишни қўлдан бой берманг!
Танловда барча юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.
Танлов шартлари:
– логотипда қўмитанинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
– логотип бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
– логотипда жуда кўп майда деталлар бўлмаслиги керак;
– логотип замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.
Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:
– ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
– логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – ПНГ ва ЖПГ форматда @Жамоатчиликбиланалоқалар телеграм манзилига юборилиши талаб этилади.
Логотип Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.