ФУҚАРО САВОЛИ:
– Катта компаниялар кичик компанияларнинг бозорга чиқишига тўсқинлик қила оладими?
ЖАВОБ:
Йўқ, бу қонунга зид. «Рақобат тўғрисида»ги Қонунда йирик компаниялар кичик компанияларни бозорга кириши ёки тенг шароитларда рақобатлашишига тўсқинлик қила олмайди (18-модда: устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш).
Масалан, товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўллаш каби ҳаракатлар бозорда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»га Қонуни