Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаро Ш.М.нинг ижтимоий тармоқ орқали «Женнифер Хоразмга галиши учун сабаб диетологимиз…» сарлавҳаси остида оздирувчи маҳсулотларни реклама қилинаётгани ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқди.
Ўрганишларда рекламада америкалик қўшиқчи Женнифер Лопеснинг видеоси монтаж қилингани орқали биологик фаол қўшимчалар ва уларнинг хусусиятлари ҳақида бир неча юз минглаб кузатувчиларни чалғитиши мумкин бўлган номақбул реклама жойлаштирилганлик ҳолати кузатилди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан йўл қўйилган реклама қонунбузилиш юзасидан “Урганч Бозори” номли канал администратори (маъмури) Ж. Ўрозметовга нисбатан маъмурий чора кўриш юзасидан тегишли маълумотлар суд органларига юборилди.