Учрашув давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида ҳар икки томоннинг иш таржибалари, асосий функция ва вазифалари ҳақида ўртоқлашилди.
Шунингдек, Туркия савдо вазирлиги мутасаддилари томонидан Туркия Республикасининг Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни, Электрон тижоратни тартибга солиш ва Чакана савдони тартибга солиш тўғрисидаги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун-мохияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ходимлар тажриба ва малакасини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ўрганиш ва биргаликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсатини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Туркия Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.