Жорий йилнинг 13-15 май кунлари Сурхондарё вилоятида “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК раҳбарияти ва Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари, реклама соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарда бугунги кунда ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратилаётганлиги, соҳага оид муносабатлар рақамлаштирилганлиги ҳамда бу борада “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилганлиги таъкидланиб, электрон тизимдан фойдаланиш амалиётда кўрсатиб берилди. Бундан ташқари, мурожаатларни юбориш ва кўриб чиқиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбиркорларнинг ташқи реклама жойининг паспортларини расмийлаштириш, жойлаштириш ва ўрнатиш, белгиланган нархлар ҳамда банкоматларга қўйиладиган рекламалар тартиби ҳақида берилган ўндан ортиқ савол, муаммо ва таклифларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Тадбирлар доирасида ишчи гуруҳи вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз шаҳар, Термиз туман, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида ташқи реклама ахборотларининг қонунга мувофиқлиги юзасидан мониторинг ва таҳлил ишлари амалга оширилди.
Хусусан, мазкур туманлар ҳудудида қонун талабларига зид равишда ўрнатилган жами 21 та ташқи реклама воситалари қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.