Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Рақобат қўмитасига техник кўмак тақдим этилиши юзасидан Қўмита ҳамда ТИКA ўртасида музокаралар ўтказилди.
Хусусан, ушбу учрашувда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қуйидаги йўналишларда техник кўмак тақдим этилиши масалалари муҳокама қилинди:
Туркияда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида 2023 йил 26 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Туркия Рақобат органи ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум доирасида товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат қонунчилиги қўлланишини таъминлаш, жумладан, рақамли платформаларда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш соҳаларида Туркия тажрибасини ўрганиш ва Қўмита фаолиятига татбиқ этиш.
Туркия Савдо вазирлиги томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш соҳасида орттирилган тажрибасини ўрганиш ва Қўмита фаолиятига татбиқ этиш.