Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўрганишлар ўтказилди
Рақобат қўмитаси вакили У. Хакимов, Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда реклама ахборотларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги бўйича ўрганишлар ўтказди. Тадбир давомида реклама объектларининг қонун талабларига мувофиқлиги, реклама жойларининг паспорти ва ахборотнинг давлат тилида баён этилганлиги таҳлил қилинди.
“Сангзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шароф Рашидов шоҳ кўчасидаги 60 та ташқи реклама воситаси кўздан кечирилиб, шулардан 15 таси “Реклама тўғрисида” ҳамда “Давлат тили тўғрисида”ги қонунларга мос эмаслиги аниқланди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорларга тушунтиришлар берилиб, улар ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Шунингдек, 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сонли Фармон ижросини таъминлаш доирасида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш инфратузилмаси, электрон тизимлар ҳолати Ишчи гуруҳларнинг аҳоли тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш ва ягона базани шакллантириш жараёнларига тайёргарлик ҳолатлари билан яқиндан танишилди.








