Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Конференция учрашувлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг UNCTADнинг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош координатори Тереза Морейра хоним билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар ўзаро фикр алмашдилар ва ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олдилар.
Суҳбат давомида Қўмита раиси қуйидаги асосий йўналишларда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларини билдирди:
UNCTAD билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рақобат қонунчилиги ва давлат рақобат сиёсати самарадорлигини баҳолаш бўйича халқаро эксперт баҳолашини ўтказиш.
UNCTADнинг услубий кўмагида Ўзбекистон учун беш йиллик Миллий истеъмол сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш.
Тереза Морейра хоним томонидан мазкур таклифлар тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан аниқ йўналишлар ва амалий тавсиялар берилди.