Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи муҳим ўрин тутади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ваколатли органлар қаторида бу масалага мунтазам равишда эътибор қаратиб келмоқда. Бунда қўмита томонидан фуқароларга қулайлик яратиш ва муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида 1159 рақамли ягона ишонч телефони, қўмита расмий сайти, телеграм боти орқали мурожаатларни қабул қилиш йўлга қўйилгани яхши натижа бермоқда.Жумладан, ўтган йили қўмитага истеъмолчилардан жами 31 мингтага яқин мурожаат тушган. Уларнинг асосий қисми уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, савдо ва умумий овқатланиш соҳалари, алоқа, молия ҳамда ижтимоий хизматлар йўналишларига тўғри келган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчиларга 32,9 млрд. сўм миқдорда етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шу билан бирга, савдо соҳасида истеъмолчиларга 426 та ҳолатда 3,08 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги маҳсулотлар алмаштириб ёки қайтариб берилган. Маълумки, бугунги кунда фуқаролар ижтимоий тармоқ орқали ўзларини қийнаётган муаммолари юзасидан мурожаат қолдиришмоқда. Қўмита ваколати доирасида бундай истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда. Муаммоли мурожаатлардан келиб чиқиб, 10 га яқин йўналишда 324 та тизимли ўрганишлар ўтказилганда истеъмолчилардан жами 143,1 млрд сўм миқдорида ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланган. Мазкур ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 129,5 млрд. сўм миқдоридаги маблағ қайтариб берилиши таъминланган. Мисол тариқасида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаган ҳудудларда ўтказилган ўрганишларни келтириб ўцак. Ачинарлиси, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан белгиланган муддатда чиқиндиларнинг олиб кетилмаслиги фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, аҳоли яшаш жойлари, атроф-муҳитга зарар кўрсатиши ҳамда турли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатни ўрганиш чоғида истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун жами 77,1 млрд. сўм қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлган. Яъни ҳудудлардан Фарғона вилоятида (40,5 млрд сўм),
Қашқадарё вилоятида (13,2 млрд. сўм), Навоий вилоятида (11,7 млрд сўм), Наманган вилояти (11,04 млрд сўм) ва Сирдарё вилоятида (528,6 млн сўм) асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Фарғона вилоятида истеъмолчиларга табиий газни етказиб беришда аҳолига қарздорлик ҳисобланиш ҳолатлари ўрганилганда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ томонидан 5,2 млрд. сўм миқдорда асоссиз қарздорлик қайд этилгани кузатилган. Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятларида истеъмолчиларга оқова сув хизмати кўрсатиш бўйича ўтказилган ўрганишда истеъмолчиларга 3,65 млрд. сўм миқдорда асоссиз тўлов ҳисоблангани, темир йўл хизматларини кўрсатиш соҳасида чипта нархини асоссиз равишда ошириш натижасида истеъмолчилардан 1,35 млрд. сўм миқдорда маблағлар олинганлиги аниқланган.
Шуни таъкидлаш керакки, қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулда назорат қилиш мақсадида “ФАИР ТЕЧ” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида янги модуль ишлаб чиқилди. Эндиликда интеграциялашган мазкур тизим орқали мурожаатлар онлайн тарзда қабул қилиниб, тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда. Хусусан, мазкур ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текширишлар ўтказилганда 1272 та дорихонанинг, шундан 418 таси улгуржи ва 854 таси эса чакана дорихоналарда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди. Ўрганишлар натижасида 264 259 та ҳолатда фуқаролардан 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланди. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан юқорида келтирилган барча соҳаларда ҳисобланган ассосиз қарздорлик ва ортиқча олинган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилди.
Шунингдек, электрон тижорат йўналиши бўйича истеъмолчиларнинг номуайян ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида айрим электрон тижорат операторларининг истеъмолчиларга тақдим этаётган оммавий оферталари ўрганилди. Унда Узум маркет 27 та ҳолатда, Зоод малл 12 та ҳолатда, Элмакон. уз 3 та ҳолатда, Олча.уз 32 та ҳолатда оммавий оферталари амалдаги қонунчилик талабларига номувофиқ эканлиги кузатилди. Бундан ташқари, Опеншоп.уз (Опеншоп МЧЖ), Орзон.уз (“Масса Импех” МЧЖ), Глотр.уз (“Веб медиа гроуп” МЧЖ), Узум тезкор (“Узум тезкор” МЧЖ ХК) ҳамда Дари.уз (“Подари шоп” МЧЖ) электрон тижорат билан шуғулланувчи жамиятлар сайтларидаги маълумотлар ва оммавий оферталар давлат тилида эмаслиги маълум бўлди. Ушбу йўналишда профилактик ишлар амалга оширилиб, операторлар томонидан сайтлар ва оммавий оферталар давлат тилида ишлаб чиқилиб, мавжуд талабларга мувофиқлаштирилди.
Қўмита мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ички истеъмол бозорида сотилаётган истеъмолга яроқсиз, сифати талабга жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотилишинининг олдини олиш мақсадида назорат харидларини ҳам амалга ошириб келмоқда. Ўтган ҳисобот йилида жами 560 номдаги озиқ-овқат маҳсулоти ҳамда маиший техника жиҳозларининг назорат хариди амалга оширилиб, уларни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 111 номдаги маҳсулот нормативтехник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Назорат хариди натижасида сифацизлиги аниқланган 9 млрд 906 млн сўмлик маҳсулотларнинг истеъмолчиларга сотилиши олди олинди ва қайта ишлашга юборилди ҳамда истеъмолчиларга етказилган зарар ўрнини қоплаш чоралари кўрилди. Қўмита томонидан қонунчилик бузилиши юзасидан жами 735 та иш қўзғатилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган 44 та ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса берилган.