“Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тақдирланди
🔴 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тадбир доирасида (https://t.me/RaqobatGovUz/11588) тантанали равишда тақдирланди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади – тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этиш, хизмат ва маҳсулотлар сифатини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга нисбатан масъулиятли муносабатни рағбатлантиришдан иборат.
🏆 Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди:
🔘Умумий овқатланиш:
1. «BELLISSIMO PIZZA INTERNATIONAL» МЧЖ
2. «OQTEPA-FOOD-SERVICE» МЧЖ
3. «PRADA IMIDJSTROY» МЧЖ
🔘Чакана савдо:
1. «TEXNOMART» МЧЖ
2. «ISHONCH KREDIT SAVDO» МЧЖ
3. «TILLO DOMOR» МЧЖ ХК
🔘Онлайн савдо:
1. «OPEN SHOP» МЧЖ
2. «IDEA CONCEPT GROUP» МЧЖ
3. «TEXNOMART» МЧЖ ХК
🔘Молиявий хизматлар:
1. «CLICK» AЖ
2. «MIKROKREDITBANK» AЖ
3. «HAMKORBANK» AЖ
🔘Хизматлар соҳаси:
1. «ROOTEN» МЧЖ (LG)
2. «ROODELL SERVICE» МЧЖ
3. «RISOLA TRAVEL LUX» МЧЖ
🔘Қурилиш соҳаси:
1. «XONSAROY GROUP» МЧЖ
🏅 Танлов ғолиблари Рақобат қўмитаси томонидан таъсис этилган “Истеъмолчи ишончи” сифат белгисига сазовор бўлдилар.
✅Мазкур сифат белгиси корхоналар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини ҳурмат қилиш, хизматлар сифатини таъминлаш ва ишончли ҳамкорлик тамойилларига содиқ эканлигини ифодалайди.








