#Молиявий_саводхонлик
Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида ҳудудларда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
🔘Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти
Рақобат қўмитаси раиси маслаҳатчиси О. Усмонов иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида олий таълим муассасаларида семинар-тренинглар ўтказилди
Хусусан, Тошкент шаҳрида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Фармацевтика институти, Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Тошкент давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Тошкент вилоятида Тошкент давлат аграр университети талабалари ҳамда университет ҳузуридаги академик лицей ва Оҳангарон шаҳар техникуми, Оҳангарон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари билан бўлиб ўтган семинарлар давомида банклар ва уларда кўрсатилаётган хизматларда истеъмолчи ҳуқуқлари, суғурта, кредит, омонат, шахсий молияни режалаштириш, шакллантириш ва бошқариш, пластик карта турлари ҳамда киберхавфсизлик каби долзарб масалалар ҳақида талаба-ёшларга маълумотлар берилди.
Ушбу тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган асосий ҳуқуқ ва кафолатлар ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
🔘Андижон вилояти
Андижон вилояти Чет тиллари институтида бўлиб ўтган семинарда Қўмита бош мутахассиси Н.Жуманиёзов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр юритиб, иштирокчиларга шахсий молияни бошқариш ва фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берди. Шу билан бирга, Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан 65-моддадаги иқтисодий тамойиллар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги ҳақида маълумот берилди.
🔘Бухоро вилояти
Бухоро давлат университетида Қўмита вакили М.Маҳмудова ва бошқарма вакиллари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан молиявий йўналишда фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65, 67-моддалари хусусида тушунчалар ҳам берилди.








