#Истеъмолчи_мурожаати
Юқорида маълум қилинганидек, (https://t.me/RaqobatGovUz/11409) 2025 йил 1 декабрдан “Истеъмолчи мурожаати”нинг янги электрон ахборот тизими амалиётга жорий этилди.
Рақобат қўмитаси томонидан “Истеъмолчи мурожаати” электрон платформаси ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
Ушбу электрон тизимнинг ишга туширилиши истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларини янада шаффоф, тезкор ва қулай тарзда ташкил этишга хизмат қилади.
Эндиликда фуқаролар ўзларининг мурожаат, таклиф ва шикоятларини қуйидаги имкониятлар орқали электрон тарзда юборишлари мумкин:
🟠“Fair tech” (https://cabinet.fairtech.uz/ariza/default) ягона ахборот тизими орқали;
🟠Android фойдаланувчилари учун “Play market” (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.raqobat.fairtech_mobile)даги махсус мобиль илова;
🟠iOS фойдаланувчилари учун “App store” (https://apps.apple.com/uz/app/fair-tech/id6505064805)даги мобиль илова.
Янги платформа орқали ҳар бир мурожаат электрон тарзда рўйхатга олинади ва кўриб чиқилиш жараёнини онлайн кузатиш имконияти яратилади.








