ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан “RG Brands South” МЧЖ ХК томонидан “Southhub” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиши бўйича аризаси кўриб чиқилди.
🔘“RG Brands South” МЧЖ ХК озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот;
🔘“Southhub” МЧЖ спиртсиз ичимликлар, минерал ва бошқа турдаги ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар товар бозорида тўғридан-тўғри рақобат муҳитига таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.








