Жумладан,
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили Азиз Урунов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари ҳақида таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни қўллаб-қувватлашни таъкидлаб ўтди.
Infrasia Capital Бош директори, инвестиция ва банк соҳасида эксперт Одилбек Исаков истеъмол саватларида маҳсулотларни тан нархи шаклланиши юзасидан умумий таҳлилар ўтказиш ва бугунги кунда истеъмол бозорларида нархлар шаклланишида бунинг ўрни катталиги ҳақида фикрларини бериб ўтди.
“Daryo,uz”веб-сайти иқтисодий таҳлилчиси Мусулмонбек Иброҳимов ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш ҳамда жамоатчилик билан ишлаш тизимларни янада яхшилаш юзасидан, шунингдек, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик талабларини кўпроқ бузувчи субъектлар учун алоҳида давлат реестрини яратиш ва унинг рўйхатини мунтазам очиқлаб бориш юзасидан ўз таклифларини берди.
Шунингдек, музокара платформаси иштирокчилари масъуллардан ўзлари қизиқтирган савол юзасидан жавоб олишди. Учрашув мунозарали савол-жавоблар билан қизғин рухда бўлиб ўтди.
Маълумот ўрнида “Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг учрашув муҳокамалари ҳар чоракда ўтказиб борилиши белгиланди.