Платформа мустақил иқтисодчилар, экспертлар, тадқиқотчилар, парламент ва давлат органлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, дастур ва лойиҳаларда фаолият юритаётган экспертларнинг долзарб мавзуларни муҳокама қилиш ва ўзаро фикр алмашиш майдони ҳисобланади.
Яқинда ушбу платформа иштирокчиларининг илк учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев платформани тузиш сабабларига тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, кўзланган мақсад мамлакатимизда давом этаётган таркибий ислоҳотларга кўмаклашиш, рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, бизнес учун тартибга солиш жараёнларини соддалаштириш, иқтисодиёт соҳасида узоқ йиллардан бери сақланиб қолаётган тизимли муаммолар юзасидан фикр юритиш ва уларга ечимлар топиш, жамиятда рақобатга зид ҳар қандай ҳаракатларга муросасизликни ҳамда истеъмолчиларнинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш тизимини шакллантиришдан иборат. Бунинг учун эса соғлом рақобат муҳитини яратиш, товар бозорларига эркин киришни таъминлаш, бизнесда маъмурий юкни камайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, рақамли ва молия бозорлари, давлат томонидан нархларни тартибга солиш, табиий монополия соҳаларида рақобат имкониятларини аниқлаш, давлат харидлари каби масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Натижалари бўйича тайёрланадиган таҳлилий маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, товар бозорларига эркин киришни таъминлаш, бизнесда маъмурий юкни камайтириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, ЖСТга аъзо бўлиш жараёни, рақамли ва молия бозорлари, давлат томонидан нархларни тартибга солиш, табиий монополия соҳаларида рақобат имкониятларини аниқлаш, давлат харидлари каби масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Натижалари бўйича тайёр ланадиган таҳлилий маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, ҳисоботлар, таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилиши мўлжалланган.
Иқтисодчилар музокара платформасининг дастлабки муҳокамаси қизғин руҳда ўтиб, бир қатор муҳим фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили Азиз Урунов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари ҳақида ўз тавсияларини ўртага ташлади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев истеъмолчилар ва биржа соҳа- сида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳамда қонунчиликни такомил- лаштириш юзасидаги таклифларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. “Infrasia Capital” бош директори, инвестиция ва банк соҳасида эксперт Одилбек Исоқов истеъмол саватидаги маҳсулотлар таннархини шакллантириш юзасидан умумий таҳлиллар ўтказиш мақсадга мувофиқлигини, бундай ўрганишларнинг аҳамиятини урғулади.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш, жамоатчилик билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик талабларини кўпроқ бузувчи субъектлар учун алоҳида давлат реестрини яратиш ва бу рўйхатни мунтазам очиқлаб бориш юзасидан таклифлар илгари сурилди. Билдирилган тавсияхулосалардан қўмита фаолиятини ривожлантиришда ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши маълум қилинди.
Замира ТОЖИЕВА