ақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўртасида “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир қатнашчилари рақобат муҳитини баҳолаш, бозорларга киришдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат харидлари ва табиий монополияларни ислоҳ қилиш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақобат муҳитини такомиллаштириш имкониятларини аниқлаш каби йўналишларда илмий ва амалий масалаларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, томонлар рақобатбардошлик индекси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини прогноз қилишда эконометрик усуллардан кенг фойдаланиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда грант лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча йўналишларида илмий фаолиятни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.