Бугунги кунда Ҳукумат томонидан биржа савдоларида бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, реал нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, товар-хом ашё биржалари ҳамда биржа иштирокчилари фаолиятида қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 апрелида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 220-сонли қарори билан “Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали биржа савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали биржа савдоларини ўтказиш тартиби схемаси тасдиқланган.
Қўшимча қулайликлар нималардан иборат?
Қарор доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилган. Яъни, юқори ликвидли ёки монопол турдаги маҳсулотлар сотувида:
Биржа савдоларида сотилмай қолган маҳсулотларнинг ҳажмлари такроран биржа савдосига қўйилиши;
сотувчи томонидан мазкур ҳажмлар бўйича маҳсулотнинг бошланғич нархи қайта кўриб чиқилиши;
бошланғич нархдан паст нархда буюртмалар қабул қилиниши;
савдоларни икки томонлама аукцион тартиби орқали ўтказилиши бўйича товар-хом ашё биржаларига мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисидаги нормалар билан такомиллаштирилди.