Ижтимоий тармоқлар орқали “Brasserie” кафесига ўрнатилган мониторлари орқали букмекерлик хизматларига доир махсус белгили ахборот жойлаштирилганлиги жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
“Реклама тўғрисида”ги Қонунга кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “One More” МЧЖ (“Brasserie” кафеси)га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 46-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан иш қўзғатилди.
Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.