Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 387-сонли қарорига мувофиқ юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан айрим автомобилларга газ қуйиш шахобчалари томонидан метан гази нархларини оширилганлиги юзасидан тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчалари томонидан бугунги кунда 1 куб м метан газининг нархи барқарор равишда ўртача 2300 сўмдан 2800 сўмгача сотилаётганлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва автомобилларга газ қуйиш шахобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади.