Ижтимоий тармоқ орқали “Hoshang. Ошхонада бир дона русийзабон йўқ, лекин меню фақат рус тилида…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Мазкур танқидий мурожаатда “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан хўрандаларга рус тилида таомнома тақдим этилаётганлиги билдирилган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.
Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.








