Янги Ўзбекистонда барча соҳа қатори инсонга бўлган муносабат ҳам тубдан ўзгариб бормоқда, бунда асосий мақсад инсон қадри учун унга эътибор ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам бундай хайрли ишларда фаол иштирок этмоқда.
Қўмита томонидан бугунги кунгача ”Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож яшовчи кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб ва яқиндан кўмак берилмоқда.
Навбатдаги тадбирлардан бирида Қўмита Чилонзор туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар фарзанднинг онаси, боқувчисини йўқотган Гулмирахон Орзиқуловани кўпдан буён қийнаб келаётган муаммоси ҳал этилди. У фарзандлари билан ёлғиз уйга муҳтож қийналиб келаётган эди. Унинг Қўмита ишчи гуруҳига қилган мурожаати асосида, Қўмита жамғармасидан ҳомийлик маблағлари ажратилди шунингдек, маҳалланинг ҳам саховати билан Чилонзор тумани “Катта Қозиробод” МФЙ ҳудудидан оилага 3 хоналик уй-жой олиб берилди.
Бундай саховатдан Г.Орзикулова беҳад хурсанд бўлиб, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдек хайрли ишларнинг бошида турган Давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсатидан ўз ҳаёти мисолида миннатдорчилигини билдирди.
Давлатимизнинг, халқимизнинг бундай меҳри, эътибори, ғамхўрлигидан кексаю беморлар, имконияти чекланганлар жуда мамнун бўлишмоқда.