“Ўзсувтаъминот” АЖ тизимидаги сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ичимлик сув ва оқова сув хизматлари учун белгиланган нархлар (тарифлар) тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан мандарин импорти бозори юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича МАЪЛУМОТНОМА

Табиий монополияларни тартибга солиш бошқармасининг 1 апрелдан 1 декабрь кунига қадар ҳисобот даврида реестрга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот

2020 йилда товар ва молия бозорлари таҳлили

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахсларга нисбатан қўзғатилган ишлар ва уларнинг самараси

2021 йил мурожаатлар тахлили

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида қисқа
МАЪЛУМОТ

2023 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида Бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатланиши белгиланди.

Конституциянинг 95-моддасига асосан эса, республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига ўтказилди.

Шу билан бирга, қарийб йигирма йилдан бери фойдаланиб келинаётган ва бугунги кунда бозор муносабатлари талабларига жавоб бермаётган иккита қонунлар бирлаштирилди ва янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сонли Фармони қабул қилинди ва унда Қўмитанинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Мазкур қонунчилик ҳужжатлари билан берилган ваколатлар, функция ва вазифалардан келиб чиқиб 2023 йилда Қўмита томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Қўмита марказий аппарати томонидан 182 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди. Шундан, 32 та бозорлар тўлиқ таҳлил ва маҳсулот билан тўйинганлиги бўйича 150 та экспресс таҳлиллар ўтказилди.

Тўлиқ таҳлил қилинган 32 та товар ва молия бозорларидан 11 таси бўйича (12 та корхонанинг) устун мавқеи эътироф этилди, 9 таси бўйича (9 та корхона) устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди, қолган 12 та бозорларда рақобат етарлича ривожланганлиги маълум бўлди.

  1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали Қўмитага келиб тушган 614 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (ex-ante усулида) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 285 та (46 %) ҳолатда қонунчилик талабларига зид нормалар мавжуд эканлиги аниқланди.

Жумладан, 2023 йил давомида 165 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Фармони лойиҳалари Қўмитага келиб тушган бўлса, шулардан 85 тасида (52 %), 339 та Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Қўмитага келиб тушган бўлса, шулардан 158 тасида (47 %) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда рақобат қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид нормалар мавжудлиги юзасидан тегишли хулосалар берилди.

III. Биржа савдолари орқали жами 83,0 трлн сўмлик 52 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар реализация қилинган бўлиб, бунда мазкур айланманинг 25 фоизи (21,0 трлн.сўм) 14 та турдаги нефть ва ёқилғи маҳсулотлари ҳиссасига ва қолган 75 фоизи (62,0 трлн.сўм) 38 та юқори ликвидли ва монопол маҳсулот ҳиссасига тўғри келган.

Бундан ташқари, 76 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 67 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди ва тегишли чоралар кўрилди.

  1. “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан иқтисодий тармоқ соҳаларидаги айрим корхоналарнинг фаолиятида 539 та ўрганишлар ўтказилиб, шундан, 344 та (64,4 фоиз) ҳолатда истеъмолчилардан жами 55,7 млрд.сўмдан ортиқ асоссиз даромадлар олинганлиги аниқланди.

Табиий монополия субъектлари томонидан 159 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан асоссиз олинган жами 39,1 млрд.сўм маблағларни ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди.

Мазкур кўрсатмаларга асосан 29,7 млрд сўм (табиий газ – 2,1 млрд сўм, электр энергияси – 10,4 млрд сўм, ичимлик ва иссиқлик таъминоти – 15,9 млрд сўмбошқа хизматлар – 1,3 млрд сўм) маблағлар қайта-ҳисоб китоб қилинган қолган маблағлар бўйича ҳисоб китоб ишлари олиб борилмоқда.

  1. Давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларидаги таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 18738 та (29,9 %) савдолар жараёнида 27 730 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди.

Аниқланган жами 27 730 та ҳолатдан 24 018 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, 688 таси бўйича Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган, 336 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 2 688 та ҳолат юзасидан Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан иш қўзғатилиб, 485 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

  1. Инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича келиб тушган жами 234 та мурожаат кўриб чиқилган. Мурожаатлар ўрганилиши натижасида 62 та иш қўзғатилганлиги натижада, 47 тасида қонунбузилиши ҳолати эътироф этилган ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида 47 та кўрсатма берилган.

Шунингдек, 15 та иш қонунбузилиш ҳолати ўз исботини топмаганлиги сабабли иш юритувидан тугатилган.

VII. Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда нодавлат-нотижорат ташкилотларини ролини ошириш ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси билан янги меморандум имзоланди.

Ўтган даврда Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича жами 20 691 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 7 049 таси (34 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 8 534 таси (42,2 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш, 4 344 таси (21 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 764 таси (3,6 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрганишларда 18 868 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига 20,68 млрд. сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Шу билан бирга, савдо соҳасида истеъмолчиларга 720 та ҳолатда 1998 дона маҳсулотлардаги 5,59 млрд. сўмдан ортиқ миқдоридаги маҳсулотлар алмаштириб ёки қайтариб берилган.

Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва бошқа идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида турли йўналишларда Қўмита томонидан 20 та ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилган.

VIII. Ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 55 217 та, жумладан телевидениеда 752 та, радио 501 та, ташқи реклама воситаларидаги 44 857 та, босма нашрларда 633 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 8 474 та ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 27 947 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.

Реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 364 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг 43 таси (11,8 фоиз) бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.

Республика ҳудудида жойлашган ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 61 602 та мониторинглар ўтказилди. Шундан, 23 409 (38 фоиз)та рекламалар давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган.

Бунда, 8 272 (35 фоиз)та пешлавҳа, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонларнинг, шунингдек 4 258 (18 фоиз)та рекламанинг матни бошқа тилларда (асосан рус тилида) берилганлиги, 7 311 (31 фоиз)та пешлавҳа, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонларнинг матнида имловий ва луғавий хатолар мавжудлиги ва 3568 та бошқа ҳолатлар аниқланган.

  1. “Рақобат тўғрисида”ги Қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2023 йилда 100та, шу кунга қадар эса жами 196та, шундан, 68 та табиий монополия субъектларида, 59 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 35 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, 15 та давлат бошқаруви органларида ҳамда 19 та давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими тўлиқ жорий этилган.

Шу билан бир қаторда, Қўмита фаолиятини янада самарали давом этириш, олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилда Қўмита томонидан 40 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шундан, 7 та Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси, 11 та Президент қарор ва фармонлари лойиҳаси, 14 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 7 та Қўмита қарор лойиҳаси ҳамда 1 та қўшма-қарор лойиҳаси тайёрланган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар

Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шундан, 2 та Президент қарори лойиҳаси, 2 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 5 та Қўмита қарор лойиҳаси ҳамда 1 та қўшма-қарор лойиҳаси тайёрланган.

Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан прожеcт.гов.уз портали орқали Қўмита ва унинг ҳудудий органларига келиб тушган 1242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (ех-анте) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 104 та
(8,4 %) қонунчилик талабларига зид нормалар мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, Қўмита Марказий аппаратига келиб тушган 171 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига хулосалар тайёрланди, шундан 96 та (56,7 %) қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланди.

Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилганда 291 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва бу ҳолат бўйича тегишли ишлар қўзғатилган ва ишлар якуни юзасидан қарор ва кўрсатмалар юборилиб, 76 та ҳужжатлар бекор қилинган.

Давлат харидларида рақобатни таъминлаш

Қўмита томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 18 131 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижасида буюртмачилар томонидан 6 838 та савдолар жараёнида 10 632 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.

Хусусан:

Давлат буюртмачилари томонидан жорий йилнинг июль ойига қадар давлат харидлари электрон тизимлари (xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, tender.mc.uz) орқали амалга оширилган савдоларнинг 10 433 таси қўмита томонидан таҳлил қилинди. Ўрганилган танлов (тендер) савдоларини таҳлили натижасида буюртмачилар томонидан 1 340 та савдолар жараёнида 1 375 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Мазкур қонунбузилишлар савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш  яъни баҳолаш мезонларини белгиламаслик, аффиллангалик тўғрисидаги маълумотларни ошкор этмаслик, нотўғри баҳолаш, мурожаатчиларга тушунтириш бермаслик, савдо натижаларини ошкор этмаслик, шартнома тузишни рад этиш, аффилланганликни аниқламаслик, манфаатлар тўқнашувини олдини олмаслик, шунингдек, тил бириктириш орқали келишиб олинган, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар (иштирокчиларни асоссиз равишда четлаштириш, айрим иштирокчиларга имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, хаддан зиёд юқори техник талаблар белгилаш, етказиб бериш муддатларини қисқа белгилаш, лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш) аломатлари аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган, 95 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 766 та ҳолат юзасидан ҳудудий бошқармалар томонидан 267 та иш қўзғатилиб, 212 та мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш

Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар томонидан ўтган ҳисобот даврида инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича келиб тушган жами 113 та мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан кўриб чиқилган.

57 та мурожаат уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун асослар етишмаслиги сабабли ариза эгаларига қонунчилик талаблари тўғрисида тушунтиришлар берилган, 51 та мурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан 54 та ажрим чиқарилган.

қонунбузилиш аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли 17 та ишни қўзғатиш рад этилган.

қонунбузилиш аломатлари бўйича 37 та иш қўзғатилган ва белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

1 та мурожаат апелляция тартибида кўриб чиқилган ва апелляция талаби қаноатлантирилган. 4 та мурожаат бўйича ҳозирги кунда олдиндан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили

Товар, молия ва рақамли бозорларди ўтказилган таҳлиллар
2023 йил I-ярим йиллиги давомида Қўмита томонидан жами 440 та (марказий аппарат 120 та) товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди.

Шундан, 134 та (марказий аппарат 17 та) бозорлар тўлиқ таҳлил қилинди, жумладан, электрон ҳисоблагич, ягона дастурий техник комплексида хизмат кўрсатиш, қурилиш ойнаси, шиша идиш (банка) минерал ўғитлар, вагон тарозиларини ўрнатиш, тамирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, газабетон ишлаб чиқариш, 1,0 м3 ҳажмли ИБC-ЕУРОCУБ ҲДПЕ маҳсулоти ишлаб чиқариш, дарахтларни кўчириб ўтқазиш, қайта ишланган (бойитилган) каолин маҳсулотини ишлаб чиқариш, темир йўллари соҳасидаги турли хизматлар бозорлари ҳамда объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизматлари бозорларида рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш  ишлари олиб борилди.

Таҳлил натижаларида 3 та корхона 2 та товар ва хизматлар бўйича (“Toshelectroapparat” МЧЖ ХК ва “Elektron hisoblgich” МЧЖ ҚК электрон ҳисоблагич реализatsiя қилиш бўйича ҳамда “Ангрен Каолин” МЧЖ бойитилган каолин реализatsiя қилиш бўйича) Давлат реестрига киритилди.

Шунингдек, 3 та корхона 2 та товар ва хизматлар бўйича (“ToshkentboshplanLITI” ва “O’zshaharsozlikLITI” ДУКлар объектларни жойлаштириш учун ер участкаларини танлаш бўйича келишиш хизмати бўйича ҳамда “O’ztemiryo’lkonteyner” АЖ вагон тарозиларини ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича) Давлат реестдан чиқарилди.

Қўмита томонидан ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлинганлигини аниқлаш мақсадида  103 та ортиқ товар бозорларида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 57 та товар бозорлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан тўйинганлиги ва 46 та товар бозорининг тўйинганлик даражаси пастлиги (тўйинмагани) маълум бўлди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар

Ҳисобот даврида истеъмолчилардан жами 9 923 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 318 таси (43,5 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш соҳаси,
3 511 таси (35,4 фоиз)
 уй-жой коммунал, транспорт хизматлари 1 813 таси (18,3 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 281 таси (2,8 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.

Мазкур мурожаатларнинг 6 400 таси ижобий ҳал этилган, 2 445 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 572 таси ваколатли идораларга юборилган. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 21 086 та, жумладан телевидениеда 286 та, радио 200 та, ташқи реклама воситаларидаги 16 228 та, босма нашрларда 204 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 4 168 та ўрганишлар ўтказилган.Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 8 159 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрганишларда 9 021 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига 5,2 млрд сўмга яқин миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган, шундан  3,8 млрд. сўм нуқсонли маҳсулотлар алмаштириб ёки қайтариб беришга тўғри келади

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминотидаги ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида 259 499 нафар истеъмолчиларга 22,3 млрд. сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида жами 123  номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб (“Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда), 13 номдаги амалдаги талабларига номувофиқлиги аниқланган ва 2 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиялари бекор қилинган.

Республикада мавжуд 200 та доимий фаолият юритувчи деҳқон бозорларида истеъмолчиларга яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳолати ўрганилганда, 70 та деҳқон бозорларида ветеринария хизмати ва санитария-эпидемиология ходимлари тўлиқ таъминланмаганлиги, бозордаги маҳсулотларни сақлаш жойлаштириш қоидаларига риоя этилмаётганлиги жами 1 минг 149 та (гўшт маҳсулотларини музлаткич мавжуд бўлсада ташқарида сақлаши – 442 та; қадоқланмаган тайёр салат, тузламалар ва бошқа тайёр маҳсулотларни устки қисми очиқ – 707 тааниқланди. Мазкур аниқланган ҳуқуқбузар деҳқон бозорларига нисбата тегишли равишда маъмурий тартибда иш қўзғатилиб чора кўрилди.

Тартибга солинадиган нархлар ва тарифларни таҳлил ва назорат қилиш ҳамда табиий монополия субъектларини тартибга солиш

  1. Табиий монополияларни тартибга солиш.

Табиий монополия субъектларининг 01.07.2023 йил ҳолатида Давлат реестрига киритилган 132 та хўжалик юритувчи субъектлар 11 та хизмат турлари бўйича фаолиятлари устидан мониторинг олиб борилмоқда. Ушбу хўжалик юритувчи субъектларининг 64 таси  (48 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобланса, 68 таси  (52 фоиз) хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу реестрга киритилган табиий монополия субъектларининг рўйхати Қўмитанинг https://raqobat.gov.uz/uzb/расмий веб-сайтида мунтазам равишда ёритиб келмоқда.

II.Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар.

Жорий йилда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган корхоналардан 83 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 632 та тўғридан-тўғри имзолаган шартномалари ўрганилди, 5 та монопол корхона томонидан 41 та ҳолатда тўғридан-тўғри шартномалар тузишда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди ва улар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, келгусида мазкур қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Иқтисодий концентрaция устидан назорат

Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш юзасидан жами 64 та мурожаат келиб тушган, улардан 52 тасига розилик берилган, 3 таси рад этилган ҳамда 9 таси бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмаслиги билдирилган.

Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш

Бугунги кунга қадар жами 130 та шундан, 33 та табиий монополия субъектларида, 35 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 37 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, 19 та давлат бошқаруви органларида ҳамда 6 та корпоратив буюртмачилар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими тўлиқ жорий этилди.

Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш

Товар-хом ашё биржаларида республикадаги 500 тадан ортиқ корхоналар томонидан 51 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни белгиланган графиклар асосида биржа савдоларига қўйилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатилган.

Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг 2023 йил биринчи ярим йиллигида сотилган умумий ҳажми 45,2 трлн сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоиз кўп) ташкил этди.

2023 йил I-ярим йиллиги давомида республика бўйича 32 та хўжалик юритувчи субъект томонидан жами 34 та ҳолатда манипулция аломатларини содир этганлиги бўйича тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек, 6 та хўжалик юритувчи субъект мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилиб, 23 та хўжалик юритувчи субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Жамоатчилик билан алоқалар ташкил этиш бўйича

Республикада миқёсида Қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар Қўмитанинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида мунтазам ёритилиб борилмоқда.

Хусусан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш соҳасида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оммавий ахборот воситаларида турли мавзуларда жами 500 тадан ошиқ материал ва ҳуқуқий ахборотлар берилди.

Қўмита марказий аппарати томонидан оммавий ахборот воситалари учун 9 марта матбуот брифинг ўтказилди ва Қўмитанинг таркибий бўлинма раҳбарлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ОАВда ва Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида 30 дан ортиқ чиқишлари ташкил этилди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятига алоқадорлик бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 2023 йил январь-июнь ойларида ўрганиб маълумот берилган расмий муносабатлар сони 89 та.

 

 


 

Қўмита томонидан 2021 йил I-ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан қисқача маълумот.

Янги институционал ва таркибий ўзгартириш механизмларини жорий этиш ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича, 2021 йилнинг январ-май ойлари давомида Қўмита томонидан 14 та (2 та ПФ, 2 та ПҚ, 6 та ВМҚ, 4 та Қўмита қарори) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган. Шундан, 4 та ҳужжат қабул қилинган, 3 таси қабул қилиш учун Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилган, 3 таси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган ва 4 та ҳужжат тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда. Бунда асосан қуйидаги долзарб масалалар бўйича Қонун лойиҳалари тайёрланиб муҳокама қилинмоқда:

Рақобат муҳитини баҳолаш ва ривожланишига кўмаклашиш бўйича:

– Товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили юзасидан 10 дан ортиқ  товар ва молия бозорларида ўрганишлар ўтказилган. Шу жумладан, авиабилет нархлари бўйича “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан маҳаллий йўналишлар учун белгиланган нархлар, хорижий давлатларнинг ички йўналишлари бўйича масофа ва вақт жиҳатидан ўхшаш бўлган қатновлар учун белгиланган нархлар билан солиштирилганда миллий авиакомпания нархлари хорижий авиакомпанияларининг нархларидан ўртача 36 фоиздан 148 фоизгача юқорилиги маълум бўлди. Шу билан бирга, 4 та хўжалик юритувчи субъект 3 та товар ва хизматлар бўйича давлат реестрига киритилган.

–  Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар юзасидан.(Давлат реестри)

Бугунги кунда, давлат реестрига 94 та хўжалик юритувчи субъектлар 106 та товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича киритилган. Шу билан бирга, 4 та товар ва хизматлар бўйича давлат реестрига киритилган 5 та (шундан, 3 таси шаҳслар гурухидан) хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестридан чиқарилган.

Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестридаги 93 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 85,2 фоизида давлат иштироки мавжуд.

Монополияга қарши тартибга солиш бўйича:

– Устун мавқени суистеъмол қилиш ва тил бириктиришлар ҳолатлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан пахта ёғи нархлари кескин ошганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрел ойи давомида биржа савдоларига 40 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан техник чигит савдоларга қўйилганлиги ҳамда қўйилаётган техник чигитнинг бошланғич нархлари апрель ойида ўртача 38 фоизга кўтарилганлиги аниқланган.

Бунда, биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан  иш қўзғатилиб, натижада пахта ёғи нархини туширишга эришилди..

– Монопол ташкилотлар томонидан монопол юқори ёки монопол паст нархлар қўлланилиши ва тадбиркорлик субъектларидан асоссиз олинган даромад тавсифи ҳамда монопол юқори нархларни тушириш бўйича амалга оширилган ишлар

Қўмита томонидан 2021 йил 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли соҳада ўрганишлар ўтказилиб, бунинг натижасида 94 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан  жами 464 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, 94 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилган ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича муддатли кўрсатмалар берилган.

– Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши оқибатида аниқланган асоссиз даромадлар бўйича

Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 38 520,0 млн.сўм истеъмолчилар ҳисобидан ортиқча олинган даромад суммаси аниқланган. Ҳисобот даврида ундиришга қўйилган маблағдан жами 17 445,2 млн.сўм маблағ 16 456 нафар истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Табиий монополия субъектларини тартибга солиш бўйича:

– Қўмитага келиб тушган мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича жами 263 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, жами 5,6 млрд.сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

– Табиий монополиялар субъектларининг Давлат реестри бўйича жами 129 та хўжалик юритувчи субъектлар 11 та хизмат турлари бўйича қайд этилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан корхоналар сони 2 тага камайган.

Иқтисодий концентрацияси устудан назорат бўйича, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан жами 62 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган барча мурожаатлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита томонидан жами 709 млрд.сўмлик битимларга олдиндан розилик берилган, шундан 64 фоизи, яъни, 451,3 млрд.сўмлик (43 млн. АҚШ долл.) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

Ноҳалол рақобат ҳолатларини олдини олиш бўйича жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Қўмитага ва худудий бошқармаларга  интеллектуал мулк соҳасидаги нохалол рақобат ҳолатлари бўйича жами 129 та мурожаатлар қуйидагича ижро қилинган, жумладан, 43 та мурожаат бўйича иш қўзғатилган, 14 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш рад этилган, 7 та ишни кўриб чиқиш тугатилди, 46 та мурожаат буйича сўров ва тушунтириш хатлари юборилган, 4 та кўрсатма ижро этилмаган, 4 та мурожаат бўйича шикоят аризалари кўриб чиқилган, 11 та мурожаат бўйича кўриб чиқиш давом этмоқда.

Давлат харидлари ва бошқа савдоларда рақобатни таъминлаш бўйича Қўмита ва ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан жами 8100 та тендер (танлов) савдолари натижалари юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганишлар натижасида 4100 та ҳолатда камчиликлар аниқланган ҳамда тегишли тартибда таъсирий чоралар кўрилган.