Монополияга қарши курашиш қўмитасида Жаҳон банки маслаҳатчилари ва Транспорт ҳамда логистика соҳасидаги ALG консалтинг компанияси вакиллари билан авиация соҳасида кўрсатилаётган хизматлар, ушбу хизматлар учун тарифлар белгилаш механизмлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январь кунидаги 21-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, фуқаро авиацияси соҳасида бошланган ислоҳотлар якунлаш ва рақобат муҳитини яратиш, янги бошқарув услубларини жорий этиш бўйича Жаҳон банки гуруҳи амалга оширилаётган амалий ишлар юзасидан тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, экспертлар томонидан авиация соҳасида рақобатни ривожлантириш ва авиация соҳасидаги хизматлар учун тарифларни шакллантириш, назорат қилиш борасида олиб орилаётган амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.