Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинарда иштирок этмоқда.
Бугун, 2023 йил 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида «Марказий Осиё мамлакатларида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур семинар АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) «Марказий Осиёда энергетика соҳасини тартибга солиш бўйича ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда АҚШнинг Коммунал хизматларни тартибга солиш миллий ассоциацияси (NARUC) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Ўз навбатида, халқаро аудиторлик-консалтинг компанияси “KPMG” экспертлари ва NARUC вакили иштирокида олиб борилаётган ушбу семинарда Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ вакиллари ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, NARUC томонидан жорий йилнинг 6-9 ҳамда 13-16 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида «Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида адолатли таърифларга эришиш учун хизматлар кўрсатиш тан нархини тартибга солиш» мавзусига бағишланган тўртта техник модуллардан иборат ўқув курсида Қўмита мутасаддилари иштирок этган.