«Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар изчил такомиллаштирилмоқда, қонунчилик ташаббуслари фаол илгари суриляпти, рақамли экотизимни тартибга солиш бўйича тегишли тузатишлар тўплами аллақачон қабул қилинган. Минтақа давлатлари мазкур тажрибани ўзлаштириши жуда муҳим.»
Марат ОМАРОВ,
Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси
«Яқин келажакда барча рақобат идоралари умумий қатъий имтиёзли қоидалардан фойдаланишга ўтиши эҳтимоли кучли. Ўзбекистон бу борадаги саъй-ҳаракатларни эрта бошлаган ва аллақачон зарур чоралар кўрган давлатлардан биридир. Айни тажрибани баҳам кўриш жуда муҳим. Мамлакатингизда соҳа тараққиёти йўлида қабул қилган қонунлар, масалан, рақамли платформалар тўғрисидаги қонуннинг муқобили ҳали Туркияда ишлаб чиқилмаган. Демак, Ўзбекистондан ўрнак олиш керак.»
Ўғур Билгихон Бурхон,
Туркия Монополияга қарши давлат органи эксперти